Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Axborot erkinligini ta'minlashda OAVning o'z o'rni bo'lishi zarur

zarnews.uz   - ZARAFSHON 16-05-2013  № 59

“Самарқанд-СТВ” телевизион ижодий уюшмаси телеклубида “Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда нодавлат электрон масс-медиа субъектларининг иштироки” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

          Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЭОАВМА бошқаруви аъзолари, Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимликлари матбуот хизмати раҳбарлари, “Самарқанд – СТВ”, “Истиқлол” ва “Коинот” телерадиокомпаниялари вакиллари иштирок этди.
Таъкидландики, ахборот соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фукаролик жамияти қуриш борасидаги миллий моделнинг устувор йуналишларидан биридир. Бу борада давлатимиз раҳбари таклиф этган концепция асосида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши ўзига хос янги қадам бўлди.
– Мазкур Қонун демократик жараёнларни изчил давом эттириш, хусусан, давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш ва юртимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Халиқова. – Лойиҳа мазмун-моҳияти жиҳатидан ахборот соҳасида фуқаро ва давлат ўртасидаги ижтимоий муносабатларни янги босқичга кўтарадиган қонун ҳужжати ҳисобланади. Уни ҳуқуқий экспериментдан ўтказиш жараёнида сўз ва ахборот эркинлиги, жамият ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатининг очиқлигини таъминлаш, давлат органлари ¬томонидан қабул қилинаётган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қарорлар тўғрисида аҳолини хабардор этишда оммавий ахборот воситаларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилган.
Семинар давомида қонун лойиҳаси тақдимоти ўтказилиб, унда белгиланган нормалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳаза юритилди. Шунингдек, ҳуқуқий экспертизани самарали ташкил этиш механизмлари: маҳаллий ҳокимият органлари матбуот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги, ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш жараёнида нодавлат электрон масс-медиа субъектлари ва журналистларнинг иштироки ҳамда бир қатор масалаларда маърузалар тингланди.
– Бу каби семинарлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотларининг матбуот хизмати фаолиятини ошкоралиги таъминланган ҳолда изчил йўлга қўйишларида муҳим аҳамият касб этади, – дейди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Акбар Рустамов. – Бугунги тадбирда ҳам атрофлича фикр-мулоҳазалардан сўнг ҳуқуқий эксперимент самарадорлиги ва таъсирчанлигини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар белгилаб олинди.