Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Qatorasiga uchinchi marta

zarnews.uz  "ZARAFSHON" 21-05-2013 № 61

iuolu6

Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда 2012 йилда жойларда олиб борилган амалий ишлар, ҳаракат дастурий соҳаларининг ижроси бўйича якуний ҳисоботлар тингланди.
– Ўтган йили бевосита вилоят ҳокимлигининг кўмаги ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганлиги, шунингдек, ҳамкор ташкилотларнинг яқиндан ёрдами туфайли дастурий соҳалар бўйича қатор ишлар амалга оширилди, – дейди «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Алишер Норбоев. – Бундан ташқари, 30 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган «Биз буюк юрт фарзандларимиз!», «Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам» шиори остидаги ёшлар фестиваллари, «Ёшлар миллий веломарафони», иқтидорли талаба ва ёш олимлар иштирокида «ХХI аср – интеллектуал авлод асри», «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танловларининг Республика босқичи каби йирик лойиҳалар юқори савияда ташкил этилди.
Таҳлил натижаларига кўра, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши йил якунлари бўйича биринчи ўринга лойиқ топилди.
Қайд этиш лозимки, вилоятимиз фаол ёшлари бу билан учинчи бор республикада энг яхши, деб эътироф этилмоқда.