Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Samarqandda yana tennis bayrami

zarnews.uz   ZARAFSHON 14-05-2013 yil № 58, 21-05-2013 yil № 61 

tennis_photo

          Ўтган шанба куни Самарқанд шаҳридаги «Динамо» теннис кортида теннис бўйича анъанавий «Челленжер» халқаро турнирига старт берилди. Бу галги мусобақага дунёнинг 25 давлатидан 60 нафардан зиёд таниқли ракетка усталари ташриф буюришди. Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этадиган мазкур мусобақа кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Самарқанд шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР мусобақалари тақвимига кирувчи анъанавий “Челленжер” халқаро турнири якунланди. 1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур мусобақада бу йил Ўзбекистон, АҚШ, Австралия, Испания, Португалия, Франция, Буюк Британия, Чехия, Сербия, Хорватия, Янги Зеландия, Россия, Беларусь, Украина, Молдова, Словакия, Хитой Тайпейи ва Ҳиндистон спортчилари жуфтлик ва яккалик беллашувларида куч синашди.
Моҳир теннисчимиз Фаррух Дўстов жуфтлик беллашувларида украиналик Олександр Недовесов билан ҳамкорликда бош совринни қўлга киритди. Улар финалда молдовалик Раду Албот ва австралиялик Жордан Керр дуэтини 6:1, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Халқаро турнирнинг яккалик беллашувларида россиялик Теймураз Габашвили ғолиб бўлди.

Раъно Асланова,

СамДЧТИ талабаси