Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Samarqand viloyati hokimining 2013 yil 3 maydagi qarori

Ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги Фармойиши ижросини ҳамда ахборот-кутубхона ва архив фондларида бўлган Самарқанд вилояти (ҳуқуқий эксперимент субъекти) давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти ҳақидаги ҳужжатлардан юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишларини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Самарқанд вилоятида ҳуқукий эксперимент ўтказиш субъектлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-таҳлил ва архив фондлари орқали ахборот такдим этишнинг Вақтинчалик тартиби 1-иловага, Ахборот-кутубхоналар ва архив фондларига тақдим этиш учун зарур бўлган ахборот материалларини саралаш ва инвентаризация қилиш бўйича доимий амалдаги Комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.
  2. Комиссиянинг ишчи органи сифатида вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК белгилансин.
  3. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар бел­гилансин:

ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида Самарқанд ви­лояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот материалларини тўплаш, тизимлаштириш ва тегишли ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказиш;

ҳар чоракда ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан тақдим этилган ахборот-кутубхона ва архив фондларига ўтказилган тезкор маълумотларнинг статистик ва ҳисобот маълумотлари билан мутаносиблигини солиштириш;

ҳар чоракда ахборот-кутубхона ва архив фондларида сақланаётган, ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши доирасида тақдим этилган ахборот ресурсларнинг тўлиқлиги, аниқлиги, мувофиқлиги ва сифатлилигини инвентаризация қилиш;

вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК би­лан биргаликда, ҳар хил тур ва асосдаги электрон ахборот ҳужжатларини ягона электрон форматга ўтказиш.

     4.Қуйидагилар электрон ахборот ресурсларининг ягона формати деб белгилансин:

pdf - электрон графикада қоғоз ҳужжатлар учун;

mp3 - аудиотасма ҳужжатлари учун;

avi - видеотасвирдаги ҳужжатлар учун.

     5. Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона ва архив муассасалари ахборотдан фойдаланувчилар учун ахборот-кутубхона ва архив фондлари ахборотини шакллантириш ва улардан фойдаланишни ҳамда ҳар чоракда ҳуқуқий эксперимент интернет-сайтида тегишли шаклларни тўлдиришни таъминласинлар.

     6. Мазкур қapop расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

     7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В.Рахимов зиммасига юклатилсин.

   

      Вилоят  хокими                              З.МИРЗАЕВ

     2013 йил 3 май