Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

«Тасhkent-Раris» журнали Ўзбекистон билан таништиради

ХАЛҚ СЎЗИ  2013 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛЬ, № 41

Яқинда умумжаҳон ахборот  тизими “Тасhкеnt – Paris “ деб  номланган янги безакли электрон журнали билан бойиди. Францияда  ўз фаолиятини бошлаган мазкур электрон журнал (http://www.dizam.com/pages/tachkent-paris/) Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, унинг иқтисодий, сармоявий ва  сайёхлик салохиятига  оид  кенг қамровли маълумотларни француз хамда  инглиз тилларида  ўз ўқувчиларига тақдим этади.

Янги журналнинг илк сахифаси мамлакатимиз ижтимоий- иқтисодий хаёти ва ташқи сиёсатига оид хабарлар билан очилади. Кейинги саҳифалардан эса Ўзбекистоннинг замонавий хаёти ҳамда юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ҳақидаги батафсил маълумотлар жой олган.

“Ўзбекистонда 2013 йил — Обод турмуш йили" деб номланган рукн остида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлака­тимиз Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи шунингдек, “Мустаҳкам оила йили" Давлат дастури хаётга татбиқ этилишининг натижаларига доир ахборотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган.

Давлатимиз рахбарининг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузасининг асосий мазмуни “Ўзбекистон иқтисодиёти" рукни остида эълон қилинган. Унда ўқувчилар Ўзбекистон иқтисодиётининг изчил ўсиш кўрсаткичлари билан шунинг­дек, Халқаро валюта жамғармаси делегацияси рахбари Веро­ника Бакалунинг мамлакатимиздаги миссияси якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори суръатлар билан ўсиши давом этаётганлиги таъкидланган хулосалари билан танишишлари мумкин. Унинг бахо беришича, Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсмоқда, солиқ-бюджет ва ташқи фаолият сохаларидаги мустахкам позиция, банк тизимининг барқарорлиги, давлат қарзининг камлиги ҳамда ташқаридан қарз олишда эхтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал инқирознинг салбий оқибатларидан химоя қилди.

Журналда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг барқарор ўсиши юртимиз иқтисодиётининг муваффақиятли тараққиёти намуналаридан бири сифатида эътироф этилган. Журналист Сильви д`Изарннинг ёзишича, Ўзбекистонда ҳам ички, ҳам ташқи бозор учун автомобиллар ишлаб чиқариш барқарор ўсиб бормоқда. Шу билан бирга  унинг таъкидлашича, автомобилсозлик саноатининг  мустаҳкам техноло­гик асоси иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани баробарида, давлат томонидан ажратилаётган йирик маблағлар Ўзбекистоннинг авто­мобиль ишлаб чиқарувчи давлат сифатида Россия ва Мустақил Давлатлар Хамдўстлигининг бошқа мамлакатлари ҳамда Осиё давлатлари бозорларидаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Франция Сенатидаги “Франция — Марказий Осиё" 'дўстлик гурухи раиси Андре Дюле қаламига мансуб мақола хам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади. Муаллифнинг ёзишича, мамлакатдаги турли сиёсий партияларнинг 40 нафардан зиёд сенаторини ўз атрофига бирлаштирган ушбу гурух Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ҳамкасблари билан доимий мулоқотни қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсади, деб билади. А. Дюле мазкур гурухнинг фаолияти давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни, шунингдек, парламентлараро хамкорлик соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилгандир, дея таъкидлайди. Унинг маьлум қилишича, Ўзбекистон давлат инстигутлари тизимида Сенатнинг салмоқли ваколатга эгалиги Франция сенаторлари то­монидан юксак бахоланиб, улар икки томонлама ўзаро ташрифлар орқали мамлакатимизнинг ҳам минтақавий, ҳам халқаро миқёсдаги барча сўнгги ютуқларидан воқиф бўлмоқдалар.

Мақолада мамлакатимиз рахбарияти томони­дан белгилаб олинган тараққиётнинг "ўзбек моде­ли” юртимизда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг якдиллиги хамда хамжиҳатлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилган. Ушбу модель шарофати билан ўзбек халқи ўтиш даври қийинчиликларини муваффақиятли енгиб ўтди ва изчил ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлай олди, деб ҳисоблайди А. Дюле.

Журналда 2012 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси билан Франция сена­торлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув мавзуси Франция Сенатининг Халқаро муносабатлар хизмати маслахатчиси Мишель Лафландр томо­нидан ёритилган.

Шунингдек, “Тасhкепt—Раris" саҳифасида бетакрор маданий ва тари­хий меросга эга бўлган Ўзбекистоннинг сўнгги пайтларда бутун дунё сайёҳлари учун машхур минтақалардан бирига айланганлиги мавзуини қамраб олган мақола ҳам мавжуд. “Ўзбекистонда сайёҳлик" сарлавҳали мазкур мақолада "Париждан салкам 7 соат учганингиздан сўнг Тошкентга етиб келасиз ва ўз орзуингизга — Буюк Ипак йўли бўйлаб саёхатни бошлашга муяссар бўласиз", деб ёзади муаллиф. "Ўзбекистон сизни кутмоқда” деган сўзлар би­лан бошланадиган ушбу мақолада юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва сайёхлик марказлари бўйлаб саёхатнинг бетакрорлиги ҳамда халқимизнинг ўзига хос маданияти ва ўзбекона меҳмондўстлик анъаналари би­лан танишишнинг бениҳоя мароқли эканлиги алохида кайд этилади. Шунингдек, мустақиллик йилларида бунёд этилган меҳмонхона ва транспорт инфратузилмаси, "Ўзбекистон ҳаво йуллари" Миллий авиакомпаниясининг ўнлаб хорижий мамлакатлар ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий шахарларини боғловчи тўғридан-тўғри авиақатновлари, миллий самимият ва мехмондўстлик сингари омиллар мамлакат сайёх­лик сохасини муваффақиятли ривожлантириш учун гаров бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

‘“Ўзбекистон ЮНЕСКОда“ сарлавхаси остида узатилган мақолада эса Ўзбекистонда жойлашган кўплаб тарихий ва маданий обидалар ЮНЕСКОнинг Бутунжахон маданий мероси рўйхатидан жой олгани ўқувчиларга маь­лум қилинган.

Ўзбекистон спортига оид маьлумотлар хам ушбу электрон журнал сахифаларидан ўрин олган. Мазкур бўлим футбол бўйича Ўзбекистон мил­лий терма жамоасининг халқаро майдондаги сўнгги ютуқларига бағишланган. "Давлат томони­дан спортнинг ушбу турига улкан эьтибор қаратилиши ажойиб натижаларга олиб келди: Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА жахон рейтингида ўз ўрнини мустахкамлаб олди ва 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жахон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга жуда ҳам яқин турибди", деб ҳисоблайди муаллиф. Шунингдек, 2012 йилнинг сентябрь ойида Осиёдаги энг яхши фут­бол стадионларидан бири —  ‘'Бунёдкор" стадионининг очилганлиги тўғрисидаги хабар ҳам журнал саҳифасидан жой олган.

Юқоридагилардан ташқари, француз журналистлари Сильви д'Изарн, Брижит Бланк ва Томас Беамонт томонидан тайёрланган мазкур электрон нашрнинг илк сонида жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистон ва Францияда бўлиб ўтадиган йирик савдо-саноат, қурилиш ҳамда сайёхлик кўргазмалари хақидаги эълонлар ҳам ўкувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

«Жахон» АА.

Париж