Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Талабалар учун янги нашр

TURKISTON 2013 YIL 2 MART 17-SON

Тошкент давлат юридик институтида «Ёш Хуқуқшунос” талабалар газетасининг
нишона сони нашрдан чиқди. Янги ташаббус институт «Камолот»чиларига тегишли.


         «Ёш хуқуқшунос» ТДЮИ «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилотининг ойлик нашри сифатида таъсис этилган. Газетанинг тақдимот маросимида БТ етакчи ва фаоллари талабаларга янги нашрнинг мазмун-моҳияти ҳамда келгуси ижодий режалари ҳақида гапириб беришди.

— Газета орқали талаба-ёшлар ҳаётини мунтазам ёритиб боришни мақсад қилганмиз, — дейди ТДЮИ «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Исломбек Рустамбеков. — Ҳозирча унда «Мамлакатимиз янгиликлари», «Ёшларимиз ташаббуслари», «Институт ҳаётидан», «Барчаси талабалар учун», «Қизиқарли хабарлар» каби рукнлар мавжуд. Барча материалларни талабаларнинг ўзлари тайёрлашади. Ижодкор-муаллифлар, дизайнер, фотограф, саҳифаловчилар ҳам ўзимиздан. Материалларни таҳрир қилишда эса, ўзбек тили кафедраси ўқитувчилари бизга ёрдам беришяпти. Газетамиз талабаларга бир кўришдаёқ манзур бўлди. Унинг барча саҳифалари рангли, қолаверса, хар бир мақола ҳуда-беҳуда эмас, балки талабаларнинг қизиқишларидан келиб чиққан холда ранг-баранг ва долзарб мавзуларда ёзилган.

Таъкидлаш керакки, ҳозир Тошкент давлат юридик институтидаги «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти нафақат ўз даврий нашри, балки радиосига ҳам эга. «Ёшлар овози» радиоси институтда 2005 йилдан бошлаб фаолият кўрсатмоқда. У «Камолот»чиларга тала­ба-ёшлар билан мунтазам алоқа боғлаш ҳамда истеъ- додини рўёбга чиқариш имконини беряпти.«Ёш хуқуқшунос» талабалар газетасининг тақдимот маросимида йиғилганлар нашрни такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Масалан, талабалардан бири газетани электрон форматда институт веб-сайтига жойлаштиришни таклиф этди. Шунингдек, келгусида мазкур нашрни пойтахтимиздаги бошқа олий таълим муассасалари миқёсида тарқатиш режаси борлиги ҳам айтиб ўтилди. Ҳозир «Ёш хуқуқшунос» газетаси ТДЮИ талабаларига етказиб берилмоқда.

Наргиза УМАРОВА,Turkiston мухбири