Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

O'zbekistonning zamonaviy taraqqiyotiga bag'ishlandi

ХАЛҚ СЎЗИ 2013 yil 9 may  №90  www.xs.uz

Яқинда Нью-Йоркда жойлашган Мерси коллежида мамлакатимизнинг замонавий тараққиётига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий ваколатхонаси ҳамда “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан БМТ Таълим ва тадқиқотлар институти (“UNITAR”) ҳамда БМТ ҳузуридаги элчилар клуби билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Мерси коллежи талабалари, профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг ўтмиши ва бугуни, юртимизда олиб борилаётган ички ҳамда ташқи сиёсат билан боғлиқ батафсил маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. Хусусан, тараққиётнинг “ўзбек модели” асосида мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда. Шу маънода, семинарда юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Мерси коллежи вакиллари 2013 йилнинг 16-17 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Замонавий уй-жой қурилиши — қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференция ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ушбу нуфузли анжумандаги нутқи билан ҳам танишдилар.
Орол денгизи билан боғлиқ экологик ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммолар, минтақамизда экологик мувозанатни асраб-авайлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳам семинар иштирокчилари диққат-эътиборида бўлди. Тадбир меҳмонлари юртимизда энергиянинг қайта тикланадиган манбаларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва унинг асосида Осиё тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари иштирокида Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси институти ташкил этилиши юзасидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. 
Тадбирдан орттирган таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Мерси коллежи Глобал ҳамкорлик маркази директори Ш. Герш бундай тадбирлар талабаларга нафақат у ёки бу мамлакат ҳақида кенг-
роқ маълумотларга эга бўлиш, балки унинг турли халқаро ва минтақавий масалаларни ҳал қилишдаги тажрибаси билан ҳам яқиндан танишиш имконини беришини қайд этди.
— Коллежимиз БМТ ҳузуридаги дипломатия корпуси вакиллари иштирокида семинарлар ўтказиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга, — деди у, жумладан. — Аммо Ўзбекистонга бағишланган бугунги тадбир биз учун алоҳида аҳамият касб этди. Зеро, бўлиб ўтган семинар орқали биз мамлакатингиз ҳақида кўплаб янги ва қизиқарли ахборотларга эга бўлдик. Айниқса, таълим ва ёш авлод тарбияси борасида ҳаётга татбиқ қилинаётган ислоҳотлар таҳсинга сазовордир. Масалан, Ўзбекистон мактабларида бошланғич синфлардан бошлаб инглиз тилининг ўқитилиши юртингизда халқаро талабларга жавоб берадиган мактаб таълими дастурини ишлаб чиқишга нисбатан комплекс ёндашув мавжудлигидан далолат беради.

«Жаҳон» АА.
Нью-Йорк