Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Хориж тажрибасини ўзимизда татбиқ этмоқчиман

O'ZBEKISTON OVOZI 19 февраль 2013 йил № 20

Хориж тажрибасини ўзимизда  татбиқ этмокчиман -дейди Германиянинг Штутгарт медиа университети талабаси Мансур Жумабоев

— 1988 йил 19 февралда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида тугилганман, — дейди у. — 16- умумтаълим мактабида таҳсил олганман. Биринчи ўқитувчим Қандолат Шодиева. У кишидан ўқиш, ёзишни ўрганганман. География, адабиёт ва тарих фанларига қизиқаман.

Отам — Пардабой Жумабоев, Сирдарё вилоят ғаллачилик илмий маркази директори, селекционер олим. Онам — Чаман Жумабоева селекционер бўлган... Болаликда ги хотираларимнинг аксар қисми буғдой далаларида ва ота-онам олиб борган илмий тадқиқотлар ичида ўтган. Ўшанда «Мен ҳам албатта олим бўламан!» деб ният қилганман.

Мактабни битиргач, Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетининг халқаро журналистика факультегига ўқишга кирдим. У ердаги устозларим Муҳаббат Шарафутдинова, Ҳалим Саидов ва Динара Дултаеваларнинг маърузаларини жон қулоғим билан эшитардим. Университетдаги ўкишим давомида мен кўпроқ чет тилларини ўрганишга эътибор қаратдим. Чунки халқаро журналист бўлиш учун чет тилини билиш талаб этилади.

—  Германияга бориш имконияти қандай пайдо бўлди? Қайси йуналиш бўйича уқияпсиз?

-   Хорижда, Германияда ўқиш истаги менда болалигимда пайдо бўлган. Университетда ўқиш мобайнида бир неча бор давлат грантлари ютиб олишга харакат қилиб кўрдим. Аммо немис тили­ни мукаммал билмаслигим туфайли уринишларим ижобий натижа бермади. Кейин Интернет оркали Аu-раir дастурини ютиб олдим ва Германияга келдим. Хозирда Штут­гарт шахридаги Штутгарт медиа университетининг Онлайн-медиа- менежмент йўналишида тахсил оляпман.

Бу ерда мен жуда куп янги ил­мий йуналишлар, замонавий ахборот технологияларини ўргандим ва ўрганмоқдаман. Энг асосийси менинг дунёқарашим кенгайди. Европанинг деярли барча мамлакатларида бўлдим ва дунёнинг хар бир бурчагида курсдош дўстларим бор.

Менинг йуналишим айнан ўзим қизиққан ва хозирги кунда мухим ахамиятга эга бўлган сохаларни ўз ичига олади, яъни информатика, иқтисод ва журналистика. Биз етти семестр давомида худди мана шу йуналишлар бўйича тахсил оламиз ва бир вақтнинг ўзида уч хил мутахассисликни қўлга киритиш имкониятига эгамиз. Дарслар жуда қизиқарли ўтилади. Талабалар кўпроқ мустақил билим олишади ва аксарият вақтларини кутубхоналарда ўтказишади. Мен таҳсил олаётган йўналиш янги замонавий бўлиб, асосан анъанавий медиа соҳалари хисобланган матбуот, телевидение ва радиони интернет билан уйғунлаштириш ва бошқаришни назарда тутади. Шунинг учун мана шу уч соха

— медиа, иктисодиёт назарияси ва информатика ўқув йўналишининг асоси этиб белгиланган.

—  Таълим жараёни қандай кечади?

—        Ўқиш жами етти семестрдан иборат. 4-семестрдан бошлаб та­лабалар ўз хохишига кўра, маълум бир соха бўйича ихтисослашиш имкониятига эга. Яьни юқорида айтиб ўтилган соханинг бири танланиб, дарслар уч гурухга бўлинган холда давом эттирилади ва турли хил режалар устида ишланади. 5-семестр амалиёт семестри бўлиб, унда бирон бир корхона ёки фирмада амалиёт ўталади. За­монавий уқув жиҳозлари, қатъий чегараланган талабалар сони ва профессор-ўқитувчилар билан яқин алоқа — уқиш учун идеал мухитни яратиб қўйган.

Мен ўқиётган университетда бошқа ўзбекистонлик талабалар йўқ. Бу ерда ягона Ўрта осиёлик талаба бўлсам керак. Аммо Штут­гарт шахридаги бошқа университетларда ўзбек ёшлари бор.

—   Курсдошларингиз Ўзбекистон ҳақида нималарни билишади?

—   Мен бошида факультетимизда Ўзбекистан хақида тақдимот ўтказ- дим. Унда Беруний томонидан ясалган ер юзидаги илк глобус, буюк саркарда Амир Темур томонидан барпо этилган давлат, Мирзо Улуғбекнинг астрономия илмига қўшган хиссаси хақидаги фикрларим хаммага маъқул келди. Биз хар сафар математика ёки дастурлашда қўллайдиган «Алгоритм» тушунчаси аслида бизнинг бобомиз номи билан боғликлигини айтганимда эса, курсдошларим хайратларини яшира олишмади. Ва улар Ўзбекистонга бориш истагида эканлигини хам билдиришди.

—    Келажакдаги максадларингиз?

Асосий мақсадим — Германиядаги ўқишимни муваффақиятли тугатиш. Хорижда ўқиб, ўрганганларимни ўзимизда татбиқ этмоқчиман. Президентимиз айтганидек. Ўзбекистан жуда катта имкониятлар мамлакати.

—  Бозор иқтисодиёти тамойилига асосланиб, кўплаб иқтисодий ташаббусларни амалга ошириш мумкин. Масалан, Европада ниҳоятда оммалашган виртуал-бизнес, ижтимоий маркетинг каби...

 

«Ўзбекистон овози» мухбири Темур АЪЗАМ сухбатлашди.