Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Асосий вазифа - халқимиз турмуш даражасини янада ошириш

ХАЛҚ СЎЗИ 2013 ЙИЛ 2 МАРТ, № 43

 Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва истиқлолнинг дастлабки кунларидан амалга ошириб келинаётган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизациялаш бўйича  “ўзбек модели” бугун дунёнинг тараққиёт сари интилаётган аксарият давлатлари учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда одамлар ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини вақтнинг ўзи кўрсатиб турибди. “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳам ушбу муҳим вазифани изчил бажаришга қаратилган.

 Масалан,  Давлат дастурининг бешинчи бўлимида  халқимизнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада ошириш, муносиб яшаш ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш, янги тураржойлар қуриш, замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви, электр ва иссиклик энергияси билан кафолатли таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар бел- гиланган.

Мамлакатимиз қишлоқларида намунали лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар кенг кўламда кўрилаётгани ва тегишли инфратузилма шакллантирилаётгани одамлар турмуш сифати ва дара­жасини янада оширишга эътибор қаратилаётгани ҳамда ғамхўрлик кўрсатилаётганидан ёрқин далолатдир. Бундай хайрли ишлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормокда.

2013 йилда 353 қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 10 мингта якка тартибдаги уй-жой қуриш режалаштирилган. Бунинг учун йўналтирилаётган маблағлар ҳажми 2012 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 54 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, жорий йилда ёш оилаларга яшаш шароитларини яхшилаш максадида умумий қиймати 36,7 милли­ард сўмдан ортиқ ипоте­ка кредитлари берилади.

Аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация хизмати билан таъминлашни янада яхшилаш турмуш даражасини оширишда муҳим ахамиятга эга. Давлат дастурида қишлоқ массивларида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойларда узунлиги 293,3 километр сув таъминоти тармоқлари, шунингдек, 462 қишлоқ аҳоли пунктида 552,8 километр ана шундай тармоқларни барпо этиш кўзда тутилган. Андижон, Бухоро, Марғилон, Самарқанд, Фарғона ва бошқа бир қатор шаҳарларда, халқаро молия институтларининг кредитларини жалб этган ҳолда, сув таъминоти ва канализацияни яхшилаш бўйича лойиҳалар амалга оширилади. Минтақалараро сув ўтказгич иншоотларини қуриш ва ре­конструкция қилиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган дав­лат сиёсатини амалга ошириш доирасида ҳудудлар аҳолисини ишончли ва узлуксиз электр энергияси билан таьминлаш ҳам энг муҳим вазифалар сирасига киради. 2013 йилда Таллимаржон иссиқлик электр станциясидан “Суғдиёна" ПСгача 215,8 километр узунликда 500 кВ юкори кучланишли электр узатиш линияси қурилади.

Намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриладиган қишлоқ массивларида узунлиги 239,4 ки­лометр 0,4-10 кВ юқори кучланиш линияси қурилади ва 155 трансформаторли кичик станциялар ўрнатилади. Мамлакатимиз ҳудудларида узун­лиги 1775,6 километр 0,4-10 кВ юқори кучланиш линияси ва 434 трансформаторли кичик станцияларни реконструк­ция қилиш, узунлиги 9312,3 километр шундай электр узатиш линияларини ҳамда 4753 кичик станцияни капитал таъмирлаш кўзда тутилган.

Давлат дастурида ҳудудлар аҳолисини газ билан таъминлашни яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада 254 километр газ тақсимлаш  тармоқлари қурилади ва "Узтрансгаз” акциядорлик компанияси тасарруфидаги газ тақсимлаш тармоқларининг 280 километри капитал таъмирланади. Якка тартибдаги 353 қишлоқ мас- сивларига узунлиги 393.65 ки­лометрли газ қувурларини ўтказиш кўзда тутилган.

Аҳолининг иссиқлик билан таъминланиш даражасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмокда. 2013 — 2020 йилларда мамлакатимизнинг 28 йирик шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланган ҳамда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.

Жорий йилда 16 шаҳар  ҳамда 67 туман марказларида коммунал дренаж тизимларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, насос ускуналари модернизация қилинади, янги қудуқлар ишга туширилади ва улар тегишли равишда жиҳозланади.

Одамлар турмуш сифатини ошириш, кўп жиҳатдан,  шаҳар ва қишлоқларда замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, авто­мобиль йўлларининг ўтказувчанлик имкониятини кенгайтириш, йўл қопламаси сифа­тини яхшилаш ва йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш билан ҳам боғлиқ.

Давлат дастурига мувофиқ маҳаллий ахамиятга эга умумий фойдаланиладиган 137,3 километр автомобиль йўллари капитал таъмирланади, 353 қишлоқ жойдаги намунавий уй-жой массивларига олиб борадиган 239,1 километр узунликдаги янги автойўллар қурилади. Самарқанд, Урганч, Фарғона ва Навоий шаҳарларида узунлиги 39,7 километр кўчаларни қуриш, реконструк­ция қилиш ва капитал таъмир­лаш режалаштирилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Миллий автомагистрали таркибига кирадиган М-39 "Тошкент - Термиз” ва 4Р-87 “Ғузор — Ним — Кўкдала" автойўли реконструкция қилинади.

Жорий йилда транспорт инфратузилмаси ҳам янада ривожлантирилади. Мамлака­тимизнинг барча ҳудудларида 48, шу жумладан, қишлоқ жойларда 42 янги йўловчи ташиш йўналишларини очиш режалаштирилмоқда. Автобус парки ҳам янгиланади. 400 та "Исузу” ва 100 та “Мерседес’' русумли автобуслар ҳарид қилинади.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун ўнта автовокзал ва тўртта автостанция ҳудудини ободонлаштириш кўзда тутилган. Жамоат транспорти тўхтайдиган бекатларнинг қиёфаси замонавий талабларга мос бўлиши учун улар капитал таъмирланади. Тошкентда  қўшимча равишда 50 та махсус жиҳозланган йўналишсиз таксилар тўхташ жойларини барпо этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳудудларда автомобилларга газ тўлдиргич 26 компрессор станциясининг қурилиши транспорт хизматини такомиллаштириш, ёқилғи нефть маҳсулотларини тежаш ва экологик вазиятни янада яхшилаш имконини беради. Бу ишлар Давлат дастурида режалаштирилган ҳамда энергия ва ре­сурс тежайдиган технологияларни жадал жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишнинг муҳим қисмидир.

Масалан, жорий йилда бино ва иншоотларнинг энер­гия самарадорлигини ошириш мақсадида “Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида фотоэлектр панеллар, 10 минг дона замонавий, самарали иссиқлик ва сув иситиш қозонларини ишлаб чиқариш ташкил қилинади. "Ангрен” махсус индустриал зонасида эса энергия тежай­диган ёруғлик диодли лампалар ишлаб чиқарадиган қўшма корхонани ташкил этиш режалаштирилган.

Йилнинг асосий қисмини қуёшли кунлар ташкил этадиган мамлакатимизда мукобил энергия манбаларидан фойдаланиш катта истиқболга эга. Давлат дастурида Қорақалпоғистон Республикасининг 17 қишлок врачлик пункти ва битта туман марказий шифохонасини шундай қурилмалар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Бугун мамлакатимизда барча соҳаларда энг илғор, шу жумладан, ахборот техноло- гиялари қўлланилмокда ва бу уларнинг жадал ривожланишига хизмат қилмоқда. Мисол учун, рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш, Хоразм, Жиззах, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ана шундай имкониятларни янада кенг рўёбга чиқариш режа­лаштирилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мамлакати­мизда одамлар турмуш сифатини юксалтириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳисобидан уларнинг дарома- дини кўпайтиришга қаратилган барча зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган улкан ишларнинг муҳим қисмидир. Шу мақсадда мамлакатимиз ҳудудларида чакана савдо ва умумий овқатланиш тармоқларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Аввало, қишлоқ жойларда бундай объектларни қуришга оид ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилади. Қишлоқ массивларида якка тартибдаги уй-жойлар қуришда бир пайтнинг ўзида “гузар" шаклидаги чакана савдо ва савдо-маиший комплекслар, шунингдек, бундай массив ва умуман, қишлоқларда 966 ча­кана савдо шохобчаси ҳамда 260 умумий овқатланиш корхонасини қуриш режалашти­рилган. Жойларда замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган қолипли нон иш­лаб чиқариш цехлари очилади. Чекка ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли учун кўчма автодўконлар ташкил этилади.

Озиқ-овқат товарлари, жумладан, йод танқислиги касалликларининг олдини олишга ёрдам берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш кенгаяди. Масалан, 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикасидаги "Қўнғирот натрий сульфат” шўъба корхонасида йодланган ош тузи ва мамла­катимиз саноати учун зарур натрий сульфат ишлаб чиқа­риш йўлга қўйилади.

Шундай қилиб, “Обод турмуш йили" Давлат дастурида Президентимиз раҳнамолигида изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсатнинг бар­ча муҳим йўналишлари қамраб олинган. Мазкур дастурнинг ҳаётга татбик этилиши мамлакатимизни жадал ри­вожлантириш асосини мустаҳкамлаш, халқимиз ҳаёт сифати ҳамда даражаси, унинг фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

(ЎзА)