Uz Eng Ru Ru
Biz bilan aloqa
 Adobe Flash Player

Обод турмуш таровати - Замонавий қишлоқ қиёфаси

ХАЛҚ СЎЗИ 2013 йил 28 февраль, № 41

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари кўркам шахару кентлар қатори олис кишлок, ва овуллар қиёфасини ҳам бутунлай ўзгартириб юбормоқда. Натижада юртимиз янада чирой очиб, аҳоли турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бораётир.

Хусусан, бугун Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлок, жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаётган турар жойлар, улар атрофидаги замонавий инфратузилма иншоотлари, шахарсозлик талабларига жавоб берадиган янги мавзелар тароватини қуриб, кўзингиз қувонади.

Буни Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва овулларидаги бунёдкорлик ишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, 2009 — 2012 йиллар мобайнида минтақада намуна­вий лойиҳалар асосида жами 1155 та замонавий турар жой барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди. Ушбу мақсадлар учун жами 86 миллиард 835 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Янги мавзеларда 74 та ижтимоий объект қад ростлади.

— Жорий йилда хам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади, — дейди “Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали бош директори Бахтиёр Утегенов. — Жумладан,минтақамиздаги 18 та мавзеда 550 та намунавий уй-жой бунёд этилиб, фойдаланишга топширилади. Айни пайтда қурилиш ишлари олиб бориладиган 114,98 гектардан иборат ер майдони Давлат архитектура-қурилиш қўмитаси томонидан ком­плекс равишда экспертизадан ўтказилиб. лойихалаш ишларига киришилган.

Дархақиқат, эзгу ташаббуслар янги марралар сари йўл очади. Мазкур харакат мамлакатимизда инсон манфаатлари энг устувор мезон эканлигидан далолатдир. Зотан, халқимиз чунончи, қишлоқ жой­ларда яшовчи ахолининг муносиб турмуш кечиришини таъминлаш йўлидаги ислохотлардан кўзланган пировард мақсад хам, энг аввало, инсон омили билан чамбарчас боғлиқ. Қувонарлиси, ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар юртдошларимиз хаёт даражаси тобора яхшиланиб бораётганида хам яққол кўзга ташланмоқда.

Шуманай туманида яшовчи тадбиркор Уснатдин Ембергенов — ёш оила бошлиғи.

Айни пайтда турмуш ўртоғи, тиббиёт ходими Феруза Отажонова билан икки фарзандни вояга етказишмоқда.

— Ўтган йил биз учун жуда қувончли бўлди, — дейди Уснатдин. — Туманимизда на­мунавий лойихалар асосида қурилган уйлардан бирининг эгасига айландик. Очиғи, хонадонимиздаги қулайликлардан бошимиз кўкка етди. Фарзандларимизнинг қувонганини айтмайсизми?! Шинам ва ёруғ хоналар, алохида ошхона, хаммом. иссиқ сув, совуқ сув — барчаси мухайё. Янги уйда яшай бошлагач, рўзғоримизга янада файз кирди. Йиллаб, қанчадан-қанча машаққат билан иморат солганларни кўрганмиз. Шунда ҳам, ҳали бу камчилиги, хали у камчилигини адо қилай, деб усталар ортидан югуриб юрганларнинг гувохи бўлганмиз. Бизга эса тайёр уйнинг калитини тутқазишди. Хеч бир ташвишсиз кўчиб ўтиб, мана кўриб турганингиздек бахтиёр хаёт кечираяпмиз. Бундай қулайлик ғамхўрлик учун Юртбошимиздан миннатдормиз.

Шуманай тумани "Ак жап" овул фуқаролар йиғини худудидаги Даулетбай мавзесида бугун 23 та бах- тиёр оила ана шундай уйларда умр гузаронлик қилмоқда. Қувонарлиси, жорий йилда худуддаги яна ўнта оила бундай замонавий қулайлик- дан бахраманд бўлади.

Қўнғирот — Оролбўйи минтақасининг олис туманларидан бири. Агар бу томонларга йўлингиз тушса, туманга кираверишда, шундоқ кўчанинг Ўнг ёқасида бунёд этилган кўркам уйларни кўрасиз. Замо­навий қиёфага эга ушбу шинам турар жойлар “Қўнғирот” қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги Гулистон мавзесига янада чирой бахш этиб турибди. Энг асосийси, янги иморатлар қурилиши билан овулдаги кўплаб оилапар хаётига бара­ка кирди.

— Шахар жойларда яшовчиларга хавасимиз келарди, — дейди янги хонадон сохибларидан бири Ойжамол Рейпова. — Энди эса қишлоқларда хам шахарлардагидан асло қолишмайдиган шарт-шароитлар мухайё этилаяпти. Биласиз, минтақамиз шимолий ҳудудда жойлашган. Шу боис қиш ойлари анча совуқф келади. Намунавий лойиҳалар асосида, пишиқ ғиштдан тикланган иморатларда эса ҳарорат қишин ёзин мўътадил. Барча қулайликлар хонадоннинг ичида жойлашган. Томорқамиздан қўшимча даромад топиш, рўзғор учун зарур неъматлар етиштиришда фойдаланаяпмиз. Қолаверса, шундоққина ёнгинамизда мактаб, болалар боғчаси маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди.

Умуман туманда шу кунга қадар намунавий лойиҳалар асосида 70 та янги уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, улар атрофида махалла гузари, дўкон, минибанк, новвойхона, ав­тобус бекати, хаммом каби мухим инфратузилма иншоотлари хам фаолият юритмоқда. Қўнғирот тумани хокими ўринбосари Пахратдин Айтжановнинг таъкидлашича, жорий йилда яна 50 та шундай замонавий турар жой барпо этилиб, ўз эгаларига топширилади.

Сирасини айтганда, бугун юртимизда амалга оширилаётган асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари мамлакатимиз минтақаларини тобора яшартириб, яшнатиб юбораётир. Бу эса одамлар қалбига бахтиёрлик шукухи, эзгулик иштиёқи хамда шукроналик хиссини бахш этмоқда.

Қувонарлиси, бундай муваффақиятларимиз халқаро миқёсда хам кенг эътирофини топмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида мамлакати­миз пойтахтида бўлиб ўтадиган "Замонавий уй-жой қурилиши — қишпоқни комплекс ривожлантириш ва ўзгартириш, ахоли хаёти сифатини яхшилаш локомотивидир" мавзуидаги халқаро конференция хам бунинг яққол далолатидир.

 

Хидоят АХМЕДОВ, Ҳасан ПАЙДОЕВ , «Халқ сўзи» мухбирлари